АсосийJamiyat

12 декабрдан Тошкент — Хива — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

'12 декабрдан Тошкент — Хива — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Тошкент — Хива — Тошкент йўналиши бўйича 2022 йилнинг 12 декабрь кунидан қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

76-сонли "Тошкент — Хива" йўналиши 2022 йилнинг 12 декабрь санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар душанба куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

Тошкент 14:00 — Хива 04:57

75-сонли "Хива — Тошкент" йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

Хива 14:47 — Тошкент 06:34

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан ёки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали ҳарид қилиш мумкин: https://chipta.railway.uz/ru/home

    Бошқа янгиликлар