Кеча дунё бўйича 712 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Бу 30 ноябрь санасига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткичдир. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда рўйхатга олинди:
Япония — 118 минг,
АҚШ — 98 минг,
Австралия — 82 минг,
Бразилия — 74 минг,
Франция — 68 минг,
Жанубий Корея — 53 минг,
Хитой — 35 минг,
Германия — 30 минг,
Буюк Британия — 26 минг,
Тайвань — 15 минг.






