АсосийJamiyat

Андижонда 84 млн. сўмлик салютлар "отилмайдиган" бўлди

'Андижонда 84 млн. сўмлик салютлар "отилмайдиган" бўлди'ning rasmi

84 млн. сўмлик салютларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари  ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан хамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этишди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.К.га тегишли бўлган “Hyundai Porter II” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасида мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган қиймати 84 миллион сўмлик 560 дона “7SHOTS” номли салютлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар