Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра. бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






