АсосийJamiyat

Хоразмда аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди

'Хоразмда аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалида мураккаб трансплантация амалиёти — буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бемор Даврон Ражабов — Боғот туманидан. У кўп йиллардан бери буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келаётган эди. Сўнгги пайтларда эса аҳволи янада оғирлашди. Шифохонага мурожаат қилганида мутахассислар унга сўнгги чора сифатида трансплантация амалиётини тавсия этди.

Донорлик учун турмуш ўртоғи — Камола Саъдуллаеванинг тиббий таҳлил натижалари мос келди. Аёли бу танлов олдида иккиланиб ўтирмади. Эрига бир буйрагини беришга қарор қилди.

Операция олти соатдан кўпроқ вақт давом этди. Уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва вилоят филиали жарроҳлари ўзаро ҳамкорликда бажаришди.  

Муҳими, амалиёт муваффақиятли якунланди. Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши. Ҳар иккисида тегишли стандартлар асосида тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.  

Қайд этилишича, ушбу буйрак трансплантацияси вилоятда ўтказилган шу турдаги саккизинчи ноёб амалиётдир.  

 

    Бошқа янгиликлар