АсосийJamiyat

Қашқадарёда 9 ёшли қиз "Камаз" босиб кетиши оқибатида вафот этди

'Қашқадарёда 9 ёшли қиз "Камаз" босиб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлади. "Камаз" юк машинаси вояга етмаган 9 яшар қизалоқни босиб кетади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда. 

Айтилишича, воқеа кундуз куни соат тахминан 12.30 ларда бўлган. Ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган “КАМАЗ” русумли автотранспорт воситасини  А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлидан Ғузор тумани томон бошқариб бориб, Қамаши тумани “Узун” МФЙ ҳудудининг 124 км.га келганда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада қизалоқ оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг  221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт  чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар