Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.






