АсосийJamiyat

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олди

'Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олди'ning rasmi

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахматчилари Қуддусда ўтаётган жаҳон чемпионатида ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасида жаҳон чемпиионати ўтказилмоқда. Мусобақада дунёнинг 12 кучли мамлакати орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси, даставал, қора доналарда Украина жамоасини 3:1 ҳисобида, кейинчалик эса оқ доналарда 2,5:1,5 ҳисобида мағлуниятга учратиб жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Ярим финалда ўзбекистонлик шахматчиларга Ҳиндистон ёки Франция терма жамоаларидан бири рақиб бўлади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида АҚШ ва Ҳиндистонни мағлубиятга учратиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритганди.

    Бошқа янгиликлар