“Москва-Фарғона" йўналишидаги самолёт Наманган халқаро аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” хабар бермоқда.
Унга кўра, Фарғона халқаро аэропортидаги туман туфайли “Москва-Фарғона” йўналишидаги самолёт Наманган халқаро аэропортига йўналтирилган.
Шунингдек, “Тошкент-Фарғона” йўналишидаги самолёт парвози ҳам кечиктирилган.






