Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудидаги "Чинобод" санаторияси биносида, Ҳасанбой мавзесининг "Исломобод" МФЙ, "Юнусобод" ва "Шаҳристон" МФЙлари ҳамда Юнусобод 4, 5, 10-мавзеларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 09:30 дан 12:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
Туман ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ болган юқори кучланишли "Юнусобод" подстанциясидан чиқувчи РП "Чимган" тақсимлаш пунктидан таминланувчи қуввати 10 кВ болган юқори кучланишли ер остидан ўтган электр узатиш кабель тармоғининг шикастланган қисми таъмирланади.
"Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида мазкур ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади", дейилади хабарда.
Айни вақтда" Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги Юнусобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги барча бригадалар зарур ҳимоя воситалари, зарур электр қурилмалари ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан жиҳозланган.
Шунингдек, маълумотларга кўра, 18 ноябрь куни соат 07:30 да Янгиҳаёт туманининг "Гулшанобод" ҳамда "Марҳамат" МФЙларидаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлган.
Маълум қилинишича, туман ҳудудида жойлашган 110/10 кВ бўлган юқори кучланишли "Истиқбол" подстанциясидан чиқувчи қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоғи шикастланган. Ҳозирда тезкор аварияни бартараф этиш бригадалари томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказиш ва носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.






