АсосийJamiyat

Ўзбекистонда газ етишмовчилигига "Лукойл" ёки "Саноат энергетика гуруҳи"и айбдор эмас – Вазир ўринбосари

'Ўзбекистонда газ етишмовчилигига "Лукойл" ёки "Саноат энергетика гуруҳи"и айбдор эмас – Вазир ўринбосари'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Энергетика вазири ўринбосари  Шерзод Хўжаев таъкидлади.

"Sanoat Energetika Guruhi" компанияси ҳамда Россиянинг "Лукойл" компанияси газ қазиб чиқариш ва уни ички бозорга йўналтириш бўйича шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Шу боис уларни газ етишмовчилигига айбдор сифатида кўрсата олмаймиз", — дея таъкидлади вазир ўринбосари.

Хўжаевнинг қўшимча қилишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади:

"Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди.  

Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этди вазир ўринбосари.

"Ўзбекнефтгаз" Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, "GTL" компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

 

    Бошқа янгиликлар