Президент фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Т.Худайбергенов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.






