АсосийDunyo

Украина музокара ўтказишни истамаяпти, махсус операция давом этади – Песков

'Украина музокара ўтказишни истамаяпти, махсус операция давом этади – Песков'ning rasmi

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Украина музокара олиб бора олмайди ёки истамайди, шунинг учун махсус операция давом этади.

Россия давлати раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков 15 ноябрь, сешанба куни журналистлар билан суҳбат чоғида таъкидлаганидек, де-факто ва де-юре Киев режими музокаралар олиб боришни истамайди ва шунчаки қодир эмас, шунинг учун махсус операция давом этади.

Владимир Зеленскийнинг такрорий баёнотлари Украина томонининг музокараларга тайёр эмаслигидан далолат беради, дея қўшимча қилган Кремл матбуот котиби.

Шунга кўра, Россия Федерациясининг мақсадлари НWО давомида амалга оширилади, деди Песков.

Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин билан махсус шартлар асосида музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар