Россия Президенти Владимир мамлакат қуролли кучларида чет эл фуқаролигига эга бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
Тегишли фармон душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Ҳужжат Россия Федерацияси Президентининг 1999 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартишлар киритади.
Ўзгаришларга кўра, ҳарбий хизмат "фуқаролиги бўлган аскарлар, денгизчилар, сержантлар, кичик офицерлар, шу жумладан чет давлат фуқаролари ёки яшаш учун рухсатнома, фуқаронинг чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эгалар томонидан чақирув асосида амалга оширилади".






