АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ, шимолда 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар