АсосийDunyo

Қозоғистон Украинада сайлов участкасини очмоқчи эмас

'Қозоғистон Украинада сайлов участкасини очмоқчи эмас'ning rasmi

Қозоғистон ҳукумати республикада ўтказиладиган президентлик сайловлари учун Украинада сайлов участкаларини очишни режалаштирмаяпти, деб хабар берди манбаларга таяниб Zamon.uz' сайти.

Қайд этилишича, қозоғистонликлар керакли миқдордаги сайлов бюллетенларини тайёрлаш учун ушбу давлатлардаги элчихоналарни олдиндан хабардор қилишлари керак.

“Украинадаги вазият туфайли биз бу сафар сайлов участкасини очмадик. Шунинг учун фуқароларимиз хоҳласалар, қўшни давлатга — Молдова ёки Полшага бориб, у ерда овоз беришлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 20 ноябрь куни Қозоғистонда муддатидан аввал президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси президентликка олти нафар номзодни, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевни рўйхатга олди.

    Бошқа янгиликлар