Фурқат Сидиков ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Нигоҳ"да маълумот берилди.
Маълум қилинишича, шу жумладан, Бахромжон Аълоев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси эди.






