АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна ер силкиниши қайд этилди

'Ўзбекистонда яна ер силкиниши қайд этилди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, бугун Тошкент вақти билан 13:01 да (14.11.2022 йил, Гринвич бўйича 08:01 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 40,51 градус шимолий кенглик; 72,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Хўжаобод туманида 2-3 балл, 17 км.

Булоқбоши туманида 2-3 балл, 20 км.

Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда ҳам республиканинг 10 та ҳудудида ер силкиниши қайд этилган эди.

    Бошқа янгиликлар