АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда "Cobalt" портлаб кетди

'Қорақалпоғистонда "Cobalt" портлаб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қопақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида "Cobalt" русумли автомашина ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолат бўйича ИИВ ЙҲХХ маълумот берди.

Ҳодиса 11 ноябрь куни соат 15:30 ларда Тўрткўл тумани “Оқбошли” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 584-585-километрлари оралиғида юз берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи К.С. бошқарувидаги Кобальт русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган ва юкхонасида бўлган газ баллон портлаган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Тўрткўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар