Штатнинг Атлантика океани соҳилларида "Николь" довули кучаймоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Флоридага ноябрь ойида камдан-кам учрайдиган довул яқинлашмоқда.
Ноқулай об-ҳаво туфайли парвозлар тўхтатилиб, боғлар ёпиб қўйилган. Бундан ташқари, эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилган, жумладан, собиқ президент Дональд Трампнинг "Мар-а-Лаго"даги қароргоҳи. "Николь" сўнгги 40 йил ичида АҚШда жорий мавсум охирида келган биринчи довул бўлади.






