Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқандда ўтган брифингда Кипр Турк Республикасига ТДТ кузатувчиси мақоми берилиши ҳақидаги хабарларни изоҳлади, дея хабар берди Darakchi.uz’ мухбири.
"Саммит натижасида Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади.
Ўзбекистон, айниқса, давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги масалаларида халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилади.
Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас", - деган Норов.






