Маданият вазири Озодбек Назарбеков мухбирнинг Украинадаги вазиятга шахсий позицияси қандайлиги тўғрисидаги саволига жавоб беролмади.
Журналист Озодбек Назарбековга "вазир ва бутун Ўзбекистон ҳамда хорижга танилган санъаткор сифатида Украинадаги вазиятга позициянгиз қандай?" дея савол берган.
"Давлатим, сиёсатим қайси позицияда бўлса, мен ҳам вазир сифатида айнан ўша позицияни қўллаб-қувватлайман. Менинг шахсий фикримни сўрайдиган бўлсангиз, уйга келсангиз, қулоғингизга айтиб бераман", — деган маданият вазири.






