Ижтимоий тармоқларда браконерлар Ўзбекистондаги тоғ қўриқхоналарида қўриқланадиган қора калхатни отиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, қуш йўқолиб кетиш хавфи остида, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича текширув амалга оширилаётганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда икки эркак икки кирпи бошини кесиб ташлагани, улар 4 йилдан кейин жазога тортилгани ҳақида хабар берилган эди.






