Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасида умумий ёндашувларни белгилаб олиш, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш ниҳоятда муҳимлиги ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда "Darakchi.uz" мухбири.
"Бугунги кунда барчамиз кескин геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари билан боғлиқ мураккаб синовларни бошимиздан кечирмоқдамиз", — дейди у.
Унинг қайд этишича, шу сабабли ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатлар умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши лозим.
"Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз" — дейди Мирзиёев.






