АсосийDunyo

ЖССТ: Дунёда сўнгги тўққиз ойда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 90 фоизга камайди

'ЖССТ: Дунёда сўнгги тўққиз ойда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 90 фоизга камайди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус шу йилнинг февраль ойидан буён Ер юзида СOVID-19 оқибатида келиб чиқаётган ўлим ҳолатлари сони 90 фоизга камайганини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди

 Унинг таъкидлашича, ўтган ҳафтада дунёда 9,4 мингдан ортиқ киши мазкур инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмган бўлса, февраль ойида ўртача ҳафталик ўлим кўрсаткичи 75 мингтани ташкил этган.

 “Биз узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтдик, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бироқ қувониш учун ҳали эрта. Чунки ҳануз коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлмоқда. Шу боис хушёрликни йўқотмаслигимиз зарур”.

Эслатиб ўтамиз, CОVID-19 пандемияси бошланганидан буён жаҳонда 629 миллион киши ушбу хавфли касалликка чалиниб, улардан 6,5 миллион нафари вафот этди. 
 

    Бошқа янгиликлар