АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида Инвестицион фонд ташкил этилади

'Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида Инвестицион фонд ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон —  Венгрия ўртасида Инвестицион фонд ташкил этилади.

Бу ҳақда биз аввал хабар берган “Ўзбекистон-Венгрия” бизнес-форуми давомида Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ахборот берди.

У йиғилишда, шунингдек, ҳамкорлик давомида муқобил энергия манбаларини кўриб чиқиш, ҳаво алқалари ривожлантириш ҳамда ўзбек талабарини Венрияда таълим олишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири, шу жумладан,  ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини қайд этди.

"Ўзбекистонга таклиф этганингиз учун раҳмат ва мен бугунги учрашувларимизнинг самарали бўлишига ишонаман. Ҳеч кимга сир эмас, сўнгги йилларда бутун дунё глобал муаммолар гирдобида қолди. Охирги уч йил ичида амалга ошираётган ислоҳотларимиз ҳам жуда тез ўзгариб боряпти. Бунинг натижасида иқтисодиётимизнинг асослари ҳам бошқача тус оляпти. Мана шундай мураккаб вазиятларда давлатларимиз ўртасида дўстона муносабатларни таъминлаш жуда муҳим. Биз бу алоқаларимизни қадрлаймиз. Венгрия Епропа бўйича иқтисодиёти очиқ бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу маънода Ўзбекистон таклиф этаётган лойиҳалар, турли имтиёзларни мамнунлик билан қабул қилишга, ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрмиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барқарор давом этишига ҳаракат қиламиз", - дейди Петер Сийярто.

Эслатиб ўтамиз, икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар