АсосийJamiyat

Божхона омборига ҳалол ёғ топшириб, "отработка" ёғ олиняптими?

'Божхона омборига ҳалол ёғ топшириб, "отработка" ёғ олиняптими?'ning rasmi

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда тадбиркорларнинг божхона органи ходимларидан норозиликлари акс этганини кўриш мумкин. Кимдир юк олиб ўтиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни айтган бўлса, яна кимдир хорижий валюталарни олиб ўтиш билан боғлиқ қийинчиликларга тўхталган. 

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда интервью берган тадбиркор ва бошқа фуқаролар ҳам иштирок этишди. Аммо, видео материални тайёрлаган журналист келмади. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев журналист видео тайёрлангандан сўнг божхона қўмитасига чақирилиб, барча саволларга жавоб берилгани ва ушбу очиқ мулоқотга таклиф этилгани, лекин журналист келмаганини маълум қилди.

"Айнан шу материални тайёрлаган блогер таклиф қилинган эди. Аввал айтиб ўтганимдек улар билан Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қабул қилиб, вазият тушунтириб берилди, у қаерда хато қилгани, қаерда нохолислик борлиги айтилди", - Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди. Хусусан, хорижий валюталарни Ўзбекистонга олиб киришда ҳеч қандай муаммо йўқлиги, хорижий валюталарни олиб киришда меъёри чекланмагани айтилди. 

“Валюта олиб киришда меъёр белгиланмаган. Агар ҳақиқатдан шунда воқеа бўлган бўлса биз ушбу вазиятга ўрганиб чиқишга тайёрмиз. Лекин қонунчиликда ҳеч қандай чеклов йўқ", дея таъкидлади Валюта назорати бошқармаси бошлиғи Улуғбек Тажиев.

Бундан ташқари, божхона омборига ёғ маҳсулоти топширилиб, қайта ишланган ёғ маҳсулоти олинган масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида  Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев видеода айтилган ҳар бир ҳолат ўрганиб чиқилгани ва божхона қўмитаси 2-3 та ташқи иқтисодий фаолиятда ишловчилар фикри билан бутун тизимни обрўсизлантиришга шунчаки томошабин бўлиб турмасликни айтиб ўтди.

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар