АсосийSiyosat

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

'Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади'ning rasmi

Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирлари билан ўтган учрашувдан сўнг Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди.  

Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланишини келишиб олдик.  

Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимизни ривожланишида янги замин яратади», — таъкидлади Ходжаев.

 

    Бошқа янгиликлар