Ўзгидромет 9 ноябрь куни юртимизда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.






