АсосийJamiyat

Хоразмда навбатдаги ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

'Хоразмда навбатдаги ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди'ning rasmi

Фуқаро Н.C.нинг Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, фуқаро А.Ж. Урганч тумани Ғайбу маҳалласидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0,40 гектар бўш турган ер майдонини 600 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пуллардан 50 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан  А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми "а" билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    Бошқа янгиликлар