АсосийJamiyat

Москва-Тошкент йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди

'Москва-Тошкент йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўндирилди'ning rasmi

Москва—Тошкент йўналишидаги HY-602 рейси Boeing 787-8 самолёти Навоийга фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда "Новости Ташкентского Неба" хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт устида ўта кучли шамол силжиш ҳодисаси лайнерни аэродромга қўниши учун тўсқинлик қилган.

Юқори қатламларда турли булутлар оқимидаги силжиш кучи 8 метр/секунд фарқлангани учун самолёт хавфсиз қўнишида муаммолар келтириб чиқаради. Авиация йўриқномаларида 6 метр/секунддан юқори шамол силжиш ҳодисаси "ўта кучли" гуруҳда тавсифланган.

    Бошқа янгиликлар