Аввалроқ кучли ёмғир оқибатида Навоий вилояти Нурота тумани Нурфаҳр МФЙ дан оқиб ўтувчи сойга сел келгани ҳақида хабар берган эдик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юз берган ҳодиса ҳақида ахборот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса натижасида туманнинг “Нуротабир” қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Шунингдек, Нурота тумани “Нурфахр” МФЙ "Парпиузоқ" массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларига ёмғир суви тўпланган.
"Айни пайтда воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда", — дейилади хабарда.






