АсосийJamiyat

Навоийга сел келгани айтилмоқда (видео)

'Навоийга сел келгани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Навоий вилояти Нурота тумани Нурфаҳр МФЙ дан оқиб ўтувчи сойга сел келгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса кичик автомобиль йўли остидан ўтувчи сув ўтказиш иншоотини зарарлаб, йўлга хавф туғдирган.  

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали муаллифи докторант Эркин Абдулаҳатов бу ҳақда ёзмоқда.

Унинг қайд этишича, "Ўзгидромет" метеорологик радиолокатрида бугун туш пайти Бухоро-Навоий вилояти ҳудудларида чақмоқ-момақалдироқли булутлари тасвири кўринган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзгидромет" 6-8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

    Бошқа янгиликлар