АсосийJamiyat

КХДР томонидан исталган ядро ҳужуми Ким Чен Ин режимининг қулашига олиб келади

'КХДР томонидан исталган ядро ҳужуми Ким Чен Ин режимининг қулашига олиб келади'ning rasmi

КХДР томонидан исталган ядро ҳужуми Ким Чен Ин режимининг тугашига олиб келади. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Kommersant.ru"га таяниб маълум қилди. 

Бу сўзни Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Чжон Соп АҚШ ва Жанубий Кореянинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳат учрашуви якуни бўйича берган баёнотида айтган.

“Мудофаа вазири Остин (АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин — таҳририят) ва мен ядро ҳужуми бўлган тақдирда Ким Чен Ин режими қулашига ва альянснинг кучли жавобига дуч келишини тасдиқладик”, – деган у.

Ўз навбатида, Ллойд Остин Сеул ва Вашингтон қўшма машғулотларни давом эттиришини маълум қилган.

Корея яриморолида эскалация кучайиши давом этмоқда. Кеча КХДР Япон денгизи томонда 3 та баллистик ракета учирган. Улардан бири қитъалараро ракета ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар