Учрашув “Истанбул Башакшеҳир”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 66-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада шеригига аниқ узатма бериб, иккинчи голга ассистентлик қилди.
Ушбу натижа орқали ўзбекистонлик ҳужумчи Туркия Суперлигасининг жорий мавсумидаги голлар сонини 11 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та голли узатма ҳам мавжуд.
Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир” сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ҳам ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.
Айни пайтда “Истанбул Башакшеҳир” 20 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.






