АсосийЖамият

9 синф ўқувчиси 10 ёшли болани пичоқлаб ўлдирди

Darakchi.uz воқеа тафсилотларини бир жойга тўплади.

'9 синф ўқувчиси 10 ёшли болани пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Москва вилоятининг Одинсово шаҳар ҳудудига қарашли Успенский ўрта таълим мактабида ўқувчилар таълим олишмоқда. Лекин..... кутилмаган воқеа тожикистонлик 10 ёшли Қобилнинг умрига якун ясади. Гап шундаки, ушбу мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи 15 ёшли Тимофей, таълим даргоҳига ҳарбийларга хос тарзда кийиниб, пичоқ билан йўлида учраган одамга ҳужум қилмоқчи бўлган. Дастлаб, йигит мактаб қоровулига қарши газ баллончасини ишлатиб мактабга киради. Кейин эса кичик синфдаги ўқувчиларни қайси миллатдан эканлигини сўраб таҳдид қилишни бошлаган.

Оқибатда миллати тожик бўлган 4-синф Қобил пичоқлаб ташлаган. Болакай олган жароҳатлари натижасида вафот этган. Болакайнинг онаси ушбу мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Маълум бўлишича, марҳум болакайнинг эгизак ака-укаси ҳам айнан шу мактабда таҳсил олади.

Ҳужумнинг дастлабки дақиқаларида Қобилнинг синф раҳбари ўқувчиларни ҳимоя қилишга уринган. У ўз танаси билан болаларни тўсиб, эътиборни чалғитишга харакат қилади ва ўқувчиларни синфхонага яшириб қўйган. Бироқ ўша дақиқаларда Қобил зина томон қочган. Натижада ўқитувчининг эътиборидан четда қолади ва Тимофейнинг қурбонига айланган. Айни пайтда синф раҳбари тергов органлари томонидан сўроқ қилинмоқда. У ушбу фожиа учун ўзини айбдор ҳис қилаётганини айтди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисадан сўнг ўқитувчи аёл мактаб биносидан кўз ёшлари билан .... қўллари титраган ҳолда чиққан.

Шу билан бирга Тимофей қоровул ва яна бир нечта ўқувчиларга турли даражада тан жароҳати етказишга хам улгурган. Ҳозирда жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари, терговчилар ва криминалистлар етиб борган. Ҳужумни содир этган ўсмир эса ҳибсда.

Россия Тергов қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан «қасддан қотиллик» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатган. Тергов доирасида гумонланувчининг яшаш манзилида тинтув ўтказилиб, далиллар ўрганилмоқда. Мактаб ўқувчиларининг хавфсизлик чорасини кўриш мақсадида эвакуация қилиниб, яқин атрофдаги Ёшлар уйига жойлаштирилди. Москва болалар ҳуқуқлари бўйича вакили барча болалар ва уларнинг ота-оналарига психологик ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Москва вилояти губернатори ушбу воқеани “ўта даҳшатли фожиа” деб атаб, ҳалок бўлган боланинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Барча айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Хорватия ва Сербияда ишлаётган ватандошларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:01

    Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Хорватия ва Сербияда ишлаётган ватандошларга мурожаат қилди

    Таҳлил натижаларига кўра, иш берувчилар томонидан энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар аниқланди.

    'Президент ижтимоий ҳимоя ва болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:49

    Президент ижтимоий ҳимоя ва болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича янги таклифлар билан танишди

    Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кенгайтириш ҳамда болалар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган ташаббусларни кўриб чиқди.

    'Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди

    Маълум бўлишича, нодавлат таълим хизматлари бўйича қарийб 1 200 та мурожаат қабул қилинган.

    'Тошкентда дорихона омборида миллиардлаб сўмлик қонунбузарликлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Тошкентда дорихона омборида миллиардлаб сўмлик қонунбузарликлар аниқланди

    Текширув давомида яроқлилик муддати ўтган, сертификациясиз ва қалбаки дори воситалари сақланаётгани маълум бўлди.

    'Йил бошидан буён ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Йил бошидан буён ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди

    ФВВ раҳбари йил давомида ёнғинлар оқибатида ўнлаб фуқаролар ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

    'Исроил Z авлодига мўлжалланган контент учун 6 млн долларлик шартнома тузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:03

    Исроил Z авлодига мўлжалланган контент учун 6 млн долларлик шартнома тузди

    Исроил ҳукумати ёш аудиторияга таъсир кўрсатишга қаратилган рақамли контент яратиш учун АҚШдаги медиакомпания билан ҳамкорликни йўлга қўйди.