Маълум қилинишича, 15 ёшли Тимофей исмли мактаб ўқувчиси математика ўқитувчисидан қасос олиш мақсадида мактаб ҳудудига қурол билан кириб келган.
У йўлида учраган кичик синф ўқувчиларидан қайси миллатга мансублигини сўраб, сўнг уларга ҳужум қилган.
Синф раҳбари болаларни ҳимоя қилиш учун хонанинг эшигини ичкаридан ёпиб олган.
Бироқ 10 ёшли Қобилжон исмли бола ташқарида қолиб кетган. Ҳужумчи уни пичоқлаб, содир этган жиноятини видеога олган.
Олинган оғир жароҳатлар оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Марҳум Қобилжон Россияда фаррош бўлиб ишлаётган тожикистонлик аёлнинг фарзанди экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Фожиа мактабларда хавфсизлик масаласи янада жиддий кўриб чиқилиши зарурлигини кун тартибига чиқарди.






