АсосийJamiyat

Бекободда Тожикистон фуқароси яшаётган уйдан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси топилди

'Бекободда Тожикистон фуқароси яшаётган уйдан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси топилди'ning rasmi

Тошкент вилояти бўйлаб “Қорадори 2022” тезкор, профилактик тадбирларининг  иккинчи мавсумида гиёҳвандлик билан боғлиқ кўплаб жиноятлар фош этилмоқда, деб хабар бермоқда ИИББ Ахборот хизмати.

Куни кеча Бекобод шаҳар ИИБ, Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан, “Ўзбекистон” МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини шубҳали тутаётган 29 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси бўлган A.Ш.  вақтинча яшаб келаётган хонадон, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, хонадон ётоқхонада вазни 14,9 кг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар