АсосийJamiyat

"Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги" бошланди

'"Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги" бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни юртимизда "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" бошланди. Шу куни Самарқандда тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда қатор халқаро ташкилотлар, ислом дунёсининг нуфузли шахслари ҳамда чет давлатларнинг зиёрат туризми вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Туризм хизматлари ва мусулмон меҳмондўстлиги талаблари бўйича стандартлар ишлаб чиқилди. Халқаро аеропортлар, темир йўл вокзаллари ва меҳмонхоналарда намозхоналар ва таҳорат хоналари ташкиллаштирилди.

Инфратузилмани зиёрат туризмига мослаштириш юзасидан бошланган ишларимиз натижасида Ўзбекистон ГМТИ (Глобал Муслим Тоурисм Индех) ҳисоботида 2017 йилдаги 32-ўриндан 9-ўринга кўтарилди”, – деб таъкидлади А. Абдуҳакимов очилиш маросимидаги нутқида.

Тадбирда жорий йилда Сингапурда ўтказилган мусулмон дунёси туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга доир “Ҳалал ин Травел Аwардс” глобал саммитида Самарқанд “Йилнинг ислом мероси манзили” ва “Йилнинг энг яхши ривожланаётган мусулмон шаҳри” номинацияси ғолиби бўлгани эътироф этилди ҳамда мукофотлар Сингапур Республикасининг “Cресcент Ратинг” компанияси президенти жаноб Баҳардеен Моҳамед Фазал томонидан Азиз Абдуҳакимовга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистонда бугунги кунда Туризм хизматлари ва мусулмон меҳмондоъстлиги талаблари бўйича стандартлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

“Зиёрат туризми сайёҳлари учун умумий овқатланиш масканлари, ресторанлар ва жойлаштириш воситаларига “Ҳалол”, “Кошер” ва “Веган” стандартлари жорий қилинмоқда. Яна бир муҳим воқеа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Хива шаҳрини 2024-йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилди”, – деб алоҳида қайд этди Азиз Абдуҳакимов.

Кун давомида тадбирга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Самарқандда яқинда ишга туширилган “Абадий шаҳар” мажмуаси билан таништирилди.

Куннинг иккинчи ярмида хорижлик меҳмонлар, экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари "Силк Роад Самарканд" халқаро сайёҳлик марказидаги "Боқий шаҳар"га ташриф буюришди. Бу ерда "Замонавий исломий меъморчилик" кўргазмаси ва ярмаркалар бўлиб ўтди. Қолаверса, гастротуризм кўринишлари ва хаттотлик намуналари иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

"Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар