Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Буҳоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир, қор бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.






