Ҳиндистонда туғилган шахс Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг киберхавфсизлик маркази хабар қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Индорама агро” МЧЖ вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Tелеграм мессенжеридаги гуруҳда “Rahul” номли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи ходимларини ҳақорат қилиб, бир қанча ишчиларнинг эътирозларга сабаб бўлганлигини билдирлиб, ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўша хақоратли сўзларни ишлатган шахс Хиндистон давлатида туғилган ҳозирда “Индорама агро” МЧЖда ишловчи ходим К.Р. эканлиги аниқланган.
К.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 140-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.






