Ноябрь ойининг биринчи 10 кунлиги совуқ бўлади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Унга кўра, мазкур совуқ ва нам ҳаво оқими Қозоғистон шимоли орқали аста-секин 3-4 кунликда минтақани тарк этади. Тарк этишгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида вақти-вақти билан ёғинлар ёғиб туради.
Аммо ортидан юқори босимли бир учи ҳозирда арктик минтақага бориб тақаладиган антициклон чет қисми минтақага кириб келиши мумкин.
Ўзгидромет ҳам ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги охирги саналарида сезиларли совуқлар тушиши мумкин деб шу вазиятни назарга тутган.
Айтмоқчи, кеча тонгда совуқ арктик оқим қутбий Чукотка ғарбида тарихий рекорд совуқни тақдим этди. Чукотка ғарбида 1 ноябрь учун ҳаво ҳарорати ҳеч қачон -40 даража совуққа тушмаган. Кеча эса бу кўрсаткич -41 даража совуқни ташкил этиб, рекордни янгилаб қўйди. Бошқача айтганда, суткалик ҳарорат меъёрдан қарийб 18 даража паст кузатилди.
Юқоридаги макросиноптик вазиятлардан келиб чиқиб, ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги бошларида Ўзбекистоннинг катта қисмида тунлари ҳарорат нол даражадан пасайиши кутилмоқда. Мавсум учун биринчи совуқ кунлар.
Албатта, биринчи совуқ мавсум учун кўплаб тармоқлар ҳозирдан тайёргарликни бошлаши зарур. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ва энергетика тармоқлари.






