АсосийJamiyat

Ноябрда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

'Ноябрда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати маркази ноябрь ойи учун узоқ муддатли об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Хизмат маркази синоптиклари ойнинг биринчи ўн кунлиги боши нам ва ёмғирли, кейинроқ совуқроқ ҳаво билан алмашинишини маълум қилди. 

Одатда, ноябрь октябрдан ҳарорат бўйича 5-7 даража паст кузатилади. Демак, мазкур ойда ёғинларнинг қорга айланиб кетиши одатий ҳол. 

Ноябрда республика бўйлаб ҳарорат айрим ҳудудларда меъёр атрофида, кўплаб ҳудудларда эса меъёрдан 1-1,5 даража паст кутилмоқда. Шимолда эса кутилмалар меъёрдан 2 даражагача паст бўлиши кутилмоқда. 

Ёғинлар бўйича эса ойлик ёғингарчилик меъёрдан кам кузатилиши прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда эса меъёрий ёғинлар бўлиши маълум қилинмоқда. 

Ойнинг совуқ даврида ёғинлар республика бўйлаб қор кўринишида ёғиши мумкин, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар