АсосийJamiyat

Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда онлайн тўловларга чек қўйилишининг сабабларига аниқлик киритди

'Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда онлайн тўловларга чек қўйилишининг сабабларига аниқлик киритди'ning rasmi

Электрон тўлов ташкилотларининг Давлат солиқ қўмитаси билан интеграцияси туфайли уларнинг хизматларида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритган ҳолда қўйидагиларни маълум қилди.  

Таъкидланишича, Президент қарори билан ўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан  интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.

"Ушбу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашувлар ташкиллаштирилган.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби белгиланган.

Хусусан, мавжуд 48 та электрон тўлов ташкилотидан 25 таси фискал маълумотлар операторига интеграцияни тўлиқ якунлаган.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни  аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.

Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда ахборот технологиялари воситасида истеъмолчилар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

Рақамлаштириш билан боғлиқ амалий тажриба иқтисодий фаолликни ошириш ва қонуний фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларни ҳимоя қилиш таъминланганлигини кўрсатди.  

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185%га харид суммаси эса 176% га ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб олиш мумкин.

Шу ўринда 1,5 млн нафардан ошиқ фуқаролар ҳуқуқлари кафолатланиши таъминланди  (ярим трлн сўм дан ортиқ кешбэк тўланди)", - дейилади расмий муносабатда.

    Бошқа янгиликлар