ФВВнинг берган хабарига кўра, кеча, 31 октябрь куни соат 17:20 да Тошкент вилояти Зангиота тумани ФВ бўлимига Зангиота тумани Назарбек ҳудуди “Мевазор” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:42 да ўраб олинган ва соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида аланга ичида қолиб кетган 1978-йилда туғилган фуқарони қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолганлар. Шунингдек, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 250 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Фуқаро тез-тиббий ёрдам орқали шифохонага юборилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
01.11.2022 04:37
Тошкентда ёнғин ичида қолган одам қутқарилди






