АсосийSiyosat

Президент БАА ва Германия вазирларини қабул қилади

'Президент БАА ва  Германия вазирларини қабул қилади'ning rasmi

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди, дея хабар қилди "Darakchi.uz" журналисти.  

Таъкидланишича, бу ҳафта ҳам Давлат раҳбари иштирокида кўплаб учрашув, муҳокама ва тадбирлар бўлиб ўтади.

Хабар берилишича, бугун эрталаб Президентга Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бу борада иссиқхоналар  фаолиятини қўллаб қувватлаш масаласида ҳисобот берган.

Куннинг иккинчи ярмида ҳудуд ва тармоқларда энергия тежамкорлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан соҳа мутасадди раҳбарлари иштирокида тақдимот режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида иқтисодиёт тармоқларига берилаётган имтиёзлар самарадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан муҳокама, маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан кенгайтирилган мажлис ва одил судловни таъминлаш ҳамда суд ислоҳотларини янада такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Алоҳида қайд этиб ўтиш лозим бошланган ҳафта ташқи сиёсий масалаларда ҳам қатор тадбирлар бор.

1 ноябрь куни Президентимиз Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Учрашувда икки томонлама муносабатлар истиқболи, савдо-иқтисодий, энергетика йўналишидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади ва минтақавий масалалар юзасидан фикр  алмашилади.

3 ноябрь куни эса, Давлат раҳбарининг БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашувлари режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар