АсосийJamiyat

Сурхондарё бозорларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди

'Сурхондарё бозорларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича вилоятнинг манфаатдор ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида вилоят ҳудудидаги бозорлар ва бозор атрофида овқатланиш шохобчаларида текширув тадбирлари ўтказилиши натижасида 7 нафар фуқароларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109 моддасига асосан ҳар бири 150 000 (бир юз эллик минг) сўмдан жами 1 050 000 (бир миллион эллик минг) сўм жаримага тортилди.

“Истеъмолга яроқсиз” деб топилган 130 кг гўшт ва гўшт маҳсулоти, 105 дона тухум, 30 кг сут, 8 кг балиқ, 47 кг тузлама маҳсулотлар ҳамда 28.5 кг номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Вилоят ҳудудида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар