АсосийJamiyat

"Энг маданиятли ва тозакор мухлис номинациясига лойиқ эканимизни кўрсатайлик!" Қашқадарё ҳокими воҳалик футбол фанатларига мурожаат билан чиқди

'"Энг маданиятли ва тозакор мухлис номинациясига лойиқ эканимизни кўрсатайлик!" Қашқадарё ҳокими воҳалик футбол фанатларига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Бугун Бухоро вилоятида ўтказиладиган  “Ўзбекистон кубоги-2022” финалида Қашқадарёнинг "Насаф" жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор”и билан баҳс олиб боради. 

Шу муносабат билан "Насаф"нинг ашаддий мухлислари учун  Бухорога боришлари учун  18 дона бепул автобус ажратилган. Мухлислар тўла автобуслар бугун (30-октябрь) кубонинг финал учрашувида иштирок этиш учун Бухорога аллақачон жўнаб кетишган.

 "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи беллашув 17:00 да старт олади. 

Мухлислар учун барча шароитни яратиб берган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ўзининг мурожаатини эълон қилди.

"Мурожаатим шуки, ўйин жараёнида мухлислик маданиятига амал қилишингизни, рақиб жамоа ва мухлисларига ўзаро ҳурматни сақлашингизни сўраб қоламан. Энг маданиятли ва тозакор мухлис номинациясига лойиқ эканимизни кўрсатайлик!

 Ҳурматли мухлислар, насиб этса, кубокни Қашқадарёга олиб келишда сиз азизларни қўллаб-қувватлашингиз жуда муҳим", - дейди ҳоким.

 

 

    Бошқа янгиликлар