Кеча Жанубий Корея пойтахти Сеулда Хеллоуин байрамида юз берган тиқилинч оқибатида камида 120 киши ҳалок бўлгани, 150 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
"The Korea Herald" сайтининг қўшимча маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг 100 дан ортиғи шифохонага етказилган. Қолган жасадлар яқин атрофдаги гимназияга кўчирилган. Расмийларга кўра, марҳумларнинг шахсини аниқлаш бироз вақт талаб этади.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти 20 ёш бўлиб, расмийлар қурбонлар сони кун давомида ортиб боришини маълум қилган.
Қайд этилишича, якшанба куни соат 10:30 ҳолатига кўра ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик борлиги тасдиқланди. Ҳалок бўлган хорижий фуқаролар орасида Эрон, Ўзбекистон, Хитой ва Норвегия фуқаролари ҳам бор.
Ҳозирда қурбонлар сони 97 нафар аёл ва 54 нафари эркакни ташкил этмоқда.






