Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.






